Маҳсулотлар


Замонавий иқтисодий шароитда, айниқса, тўқимачилик саноатининг аксарият ишлаб чиқарувчилари, жумладан тўшак ишлаб чиқарувчилари регенерацияланган толаларни ишлатишга киришдилар.

 

Қайта тикланган пахта толаси ёстиқ, матрас, адёл учун ва бошқа турли масхсулотлар учун ҳом ашё сифатида ишлатилади. Регенерацияланган толадан ишлаб чиқарилган ва сифатли маҳсулот деярли асл пахтадан фарқ қилмайди, қўлланилиш жихатидан бир хил. Қайта тикланган пахта толасининг сифати ишлатилган хомашё ва уни ишлаб чиқаришга ёндашишга боғлиқ.

 

Регенерацияланган тола тўқимачилик чиқиндиларидаги пахта толаларини қайта титиш ажратиш орқали олинади. У синтетик ва табиий бўлинади.

Синтетик қайта янгиланган  пахта толаси оқ рангли бўлади. Тўқимачилик саноатида деярли ҳамма жойда, асосан тўшак, ёстиқ, адёлни тўлдиришда ишлатилади.