Биз ҳақимизда

Биз ҳақимизда

"Мадина Муаззам" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги корхона бўлиб корхонамиз 2008 йилда ташкил этилган.

Корхонамиз асосан нотўқима мато, вата прима, қайта ишланган тола каби маҳсулотларни Марказий Осиёнинг юраги бўлган Ўзбекистон Республикасининг табиий пахта ҳом ашёсидан тайёрланади.

Корхонамиз маҳсулотларининг бошқа рақобатчиларникидан устунлиги унинг сифати, юқори технологик ишлаб чиқариш қурилмалари орқали тайёрланиши ҳамда ҳалқаро ва маҳаллий стандартлаштириш агентликлари томонидан берилган сифат сертификатларига эгалигидир.

Биз 15 га яқин хорижий корхоналар билан ҳамкорлик қиламиз. Махсулот экпорти географиясини доимий кенгайтириб бормоқдамиз.

Барча шу соҳада ишлаб чиқариш фабрикасини ишга туширмоқчи бўлганларга Хитой халқ республикасидаги ҳамкорларимиз томонидан ишлаб чиқарилган пахтани қайта ишловчи ихтиёрий турдаги ишлаб чиқариш линияларини етказиб келиб, Сизнинг ҳам ўз бизнесингизни бошлашингизга кўмаклашамиз.

"Мадина Муаззам" МЧЖ бу узоқ йиллик тажриба, ҳалқаро ҳамкорлик, юқори сифат ва замонавий технологиялар.

"Мадина Муаззам" МЧЖ сизларни ҳамкорликка чорлайди, биргаликда юксаклик ва юқори сифатга эришамиз.